Тошкентда Хитойдан келтирилган 200 минг сохта акциз маркаси ушлаб қолинди

Жамият 03 Август 2015 1800

Тошкентда Хитойдан келтирилган 200 минг сохта акциз маркаси ушлаб қолинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Тошкент шаҳар прокуратураси бўлими алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчиси Дилшод Баҳромовнинг берган маълумотига қараганда, фуқаро Асрорхўжа Бўронхўжаев Хитойнинг Урумчи шаҳрида 200 минг дона сохта акциз маркаси тайёрлатиб, Ўзбекистонга олиб кирган.
У акциз маркаларини 42 млн сўмга сотаётган пайтда қўлга олинган. Содир этган жинояти учун у 6 йилга қамалди.

Кўпроқ янгиликлар