"Ювентус" "Барселона"нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Хавьер Маскерано бўйича таклиф тайёрламоқда.

Ёзги трансферлар вақтида "Реал"дан харид қилинган Сами Хедира жароҳат туфайли камида 2 ойга сафдан чиққач, туринликларда унинг ўрнига янги футболчи олиб келиш зарурати пайдо бўлган.

Tuttosport нашри хабарига кўра, Маскерано ҳам ўз футболчилик фаолиятини Италияда якунлаш ниятида.

31 ёшли ушбу таянч ярим ҳимоячисининг трансфер қиймати 10-15 млн евро бўлиши мумкин.

"Барселона" 2016 йилнинг январигача янги футболчиларни ўйната олмаслиги бўйича тақиқ ушбу трансфернинг амалга ошишида тўсиқ бўлиши мумкин.