Жиззахнинг Зомин туманида доривор ўсимликларни қайта ишлаш ва қадоқлаш маркази очилади. Бу ҳақда Kultura.uz сайти хабар бермоқда.
Зомин тоғлари турли доривор ўсимликларга бойдир. Айнан шу боис марказни ушбу ҳудудда ташкил қилиш режалаштирилмоқда.
Айтилишича, марказда доривор ўсимликлар қайта ишланиб, тайёр маҳсулот қадоқланади ва сотувга чиқарилади. Бу иш мутахассислар назорати остида халқаро стандартлар талабларига мувофиқ равишда амалга оширилади. Бугунги кунда марказни жиҳозлаш учун зарур асбоб-ускуна сотиб олиш ва ўрнатиш масаласи ҳал қилинмоқда.