Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШ давлат котиби Жон Керри билан музокаралар чоғида президент Владимир Путиннинг ИШИД гуруҳига қарши кураш бўйича режаларини ошкор қилди, деб ёзади “Коммерсантъ” нашри.
Россия кенг коалиция яратиб, минтақанинг бошқа кучлари қатори унда Сурия ва Ироқ армияси ҳарбийлари ва курдлар иштирок этишини таклиф қилмоқда.
Бундан ташқари, АҚШ Сурияга нисбатан янги стратегияни қабул қилди. Унга кўра, мухолифатнинг ҳар қандай таҳдиди Вашингтоннинг қуролли аралашувига сабаб бўлиши мумкин.
Лавровнинг сўзларига кўра, Россия АҚШнинг бундай ёндашуви ноқонуний ва номувофиқлигини қайд қилиб ўтган. Маълумки, бир йил олдин АҚШ томонидан халқаро коалиция тузилган ва унга Ироқ ҳукумати розилик берган, аммо ҳаракатлар расмий Дамашқ билан мувофиқлаштирилган.