Россиялик таниқли миллиардер, тадбиркор ва жамоат арбоби Алишер Усмонов Россия футбол иттифоқи томонидан мураббий Фабио Капелло билан шартноманинг бекор қилиши муносабати билан мутахассисга тўланадиган товон пулининг бир қисмини ўз зиммасига олди. Бу ҳақда 2 август куни ТАСС агентлиги хабар берди.
“Давлатимиз ва Россия жамоат ташкилотлари ўзларининг зиммасидаги мажбуриятларини бажараши муҳим деб ҳисоблайман, айниқса таклиф қилинган хорижлик мутахассислар билан ишлаганда”, – таъкидлади тадбиркор.
Фабио Капелло билан шартнома июль ойида бекор қилинди. Усмонов ушбу шартнома бўйича тўловларнинг биринчи траншини амалга оширди. Буни 1 август куни спорт вазири Виталий Мутко ҳам “Россия 2” телеканали эфирида тасдиқлади.
“Алишер Усмоновга у қийин вақтда қарзимизни ёпишга берган ёрдами учун миннатдорчилик билдираман”, – деди у.
Бунга қадар Усмонов Капеллонинг маоши бўйича қарздорликни ўташда ёрдам кўрсатиб келаётган эди. Бунинг учун у футбол иттифоқига февралда 400 млн, июнда эса 300 млн рубль тақдим этди.