АҚШ ва Форс кўрфази араб давлатлари иттифоқи аъзолари Сурияда янги ҳукумат шакллантирилиши кераклигини таъкидламоқда. Тарафларнинг дипломатик идоралари раҳбарларининг Қатарда ўтган учрашуви якунларига кўра АҚШ давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотда бу ҳолат қайд қилинди.

“Вазирлар Сурияда ҳукумат топширилишига чақирдилар, Башар Асад қонунийлигини йўқотганлигини айтдилар. Улар халқ манфаатларини ҳимоя қилувчи ва миллий бирликка ёрдам берувчи, плюрализм ва инсон ҳуқуқлари ҳимоясини таъминловчи янги ҳукумат шакллантирилиши лозимлигини таъкидладилар”, – дейилади ҳужжат матнида.
Шунингдек, Башар Асад режими томонидан халққа нисбатан куч қўлланаётгани қораланди.