"Арсенал" "Ливерпуль" билан Черишев учун кураш олиб боради

Спорт 04 Август 2015 1580

"Реал" жамоасининг россиялик ярим ҳимоячиси Денис Черишев "Арсенал" жамоасининг қизиқишлари доирасига тушди.

As нашри хабарига кўра, "Реал" бу футболчисини 21 млн евро эвазига қўйиб юборишга тайёрлигини билдирган.

Черишевга бир неча жамоалардан қизиқиш мавжуд. Бунгача бундай таклифларнинг энг яхшиси "Ливерпуль" томонидан билдирилганди. Мерсисайдликлар 24 ёшли Черишев учун 17 млн евро беришга тайёрлигини маълум қилишган.

Эндиликда эса, "Арсенал" "Реал" сўраган 21 млн еврони беришга розилигини билдирган ҳолда, рақобатда устунлик қилмоқда.

Бироз олдинроқ, "Реал" бош мураббийи Рафаэль Бенитес Черишевнинг трансфер масаласи мавсумолди йиғинларидан кейин ҳал қилиниши ҳақида айтганди.

Кўпроқ янгиликлар