АПЛ дебьютантларидан бири "Борнмут" жамоаси ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

"Сент-Этьен" жамоасининг собиқ хавбеки ва Кот-д`Ивуар терма жамоаси аъзоси Макс Градель "Борнмут"га ўтишга рози бўлган.

L’Equipe нашрида хабар қилинишича, 27 ёшли ушбу футболчи инглиз жамоасида муваффақиятли тарзда тиббий кўрикдан ўтган ва энди жамоа билан 4 йиллик шартнома имзолайди.

Бироз олдинроқ, у Москванинг "Локомотив" жамоаси таклифини рад этганди.

Маълумот учун Градель ўтган мавсумда "Сент-Этьен" таркибида Франция чемпионатининг 31 ўйинида иштирок этиб, 17та гол урган ва 4та голли пас узатганди.