Бурятияда 20 нафарга яқин киши нефрит сақланадиган базага босқинчилик уюштирди

Жамият 04 Август 2015 1374

3 август куни Бурятияда ўқотар қурол билан қуролланган 20 нафарга яқин номаълум шахслар нефрит сақланадиган корхона базасига босқинчилик қилди. Босқинчилардан бири ўлдирилган, деб хабар бермоқда республика ички ишлар бош бошқармаси матбуот хизмати.

“Воқеа ҳақидаги хабар полицияга хусусий қўриқлаш корхонаси ходими томонидан келиб тушди. Дастлабки маълумотларга кўра, қўриқлаш корхонаси ходимлари томонидан “Сайга” хизмат ўқотар қуроли қўлланиши оқибатида Орлик қишлоғида яшовчи, муқаддам судланмаган, ҳеч қаерда ишламайдиган 28 ёшли эркак олинган жароҳатлардан воқеа жойида ҳалок бўлган”, деб айтилади хабарда.

Босқинчилар воқеа жойидан қочиб кетишган. Ҳозирда уларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Бурятида Россия нефрит захирасининг 90 фоизи, жумладан энг қимматбаҳо нави – оқ нефрит жамланган. Ҳар йили республикада ушбу минералдан 270 тонна олинади. Республика халқаро бозорга нефрит етказиб берувчи етакчи учликка киради. Шунингдек, Хитойга контрабанда қилинадиган нефритнинг асосий қисми шу ердан етказилади.
Нефрит заргарлик ва декоратив-бадиий буюмлар ясашда ишлатилади.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 48791 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 102248 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 48473 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52773 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9781 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20476 Ўзбекистон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 1000 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 843 Жаҳон
Олий лига. «Локомотив» ғалаба қозонди, «Насаф» «Бунёдкор»га ютқазди
07:43 787 Спорт
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 1844 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар