"ПСЖ" клуби ҳимоячиси Давид Луиз вақти келиб фаолиятини АҚШ чемпионатида давом эттириши мумкинлигини айтиб ўтди.

"Яна беш-олти йилдан кейин MLS дунёнинг энг кучли чемпионатларидан бирига айланади. У ерга кетаётган футболчиларга қараб ҳам бунга баҳо берса бўлади. Стивен Жеррард, Давид Вилья, Пирло, Как ва бошқаларни санаб ўтиш мумкин. Келажакда у ерда янада кўпроқ машҳурлар йиғилса, ажаб эмас. Мен ҳам бир кун келиб АҚШ чемпионатида тўп суришимга ишонаман. АҚШда мухлислар футболни севишади", - дейди Луиз.