3 августда АҚШ президенти лавозимига номзод, республикачи Дональд Трапмнинг сайти хакерлар ҳужумига учради.

Қайд этиш жоизки, шу куни Gawker портали Трампнинг шахсий телефони рақамини чоп этди.

Трампнинг ёрдамчилари хакерлар миллиардер сайтидаги ёпиқ саҳифаларга кира олганлари ва унинг америкалик комик Жон Стюартга юборган мурожаатини чоп этганларини тасдиқладилар. Трамп вакилларининг таъкидлашларича, ҳазил тариқасида ёзилган мурожаатда ҳеч қандай махфий нарса бўлмаган ва миллиардер чоп этилган телефон рақамидан анчадан бери бошқа фойдаланмайди.