Голландиянинг ғарбида жойлашган Алфен-ан-де-Рейн шаҳридаги пристанда бир вақтнинг ўзида иккита қурилиш крани қулаб тушди.
Краннинг оғир конструкциялари ичида одамлар бўлган иморатлар устига тушган. Айни пайтда камида 20 киши жароҳат олгани, улардан баъзилари жиддий жароҳат олганлари айтилмоқда.

Кранларнинг қулаши видеога ёзиб олинди.

Маълум қилинишича, нохуш воқеа бу ерда қурилаётган кўприкнинг қисмларидан бири ўрнатилаётганда юз берган. Воқеа тавсифлотлари ўрганилмоқда. Воқеа жойида қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда.