YouTube порталига Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Каддафининг ўғли Саади Каддафи қамоқхонада тергов қилиниши ва қийноққа солиниши тасвирланган лавҳа жойлаштирилди.

Лавҳадан кўриш мумкинки, қамоқхона назоратчилар Каддафининг ўғлининг кўзларини қора боғич орқали боғлашган ва унга нисбатан таҳқиромуз муносабатда бўлиб, саволга тутишган.

Ливия прокуратураси айни вақтда бу видео бўйича суриштирув ишларини олиб бормоқда. Прокурорнинг айтишича, бу борада тегишли текширувлар ўтказиш орқали маҳбусларга қийноқ ишлатган шахслар аниқланади ва жазоланади.

Маълумот учун, Саади Каддафи ўтган йили Нигердан Ливияга экстрадиция қилинган ва турмага ташланганди.
Бироз олдинроқ, унинг акаси Сайф ал-Исломни Триполи суди ўлимга маҳкум этганди.