21-26 июль кунлари Ўзбекистонга Жанубий Кореянинг Jee Sung Corporation компанияси раиси Майкл Жо ташриф буюрди. Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистоннинг фармацевтик компаниялари билан алоқаларни йўлга қўйиш бўлди.

“Ўзфармсаноат” АК раиси М. Дўсмуратов билан учрашув чоғида мамлакатда тиббий стерилизаторлар ишлаб чиқишни йўлга қўйиш борасида музокаралар олиб борилди.
Шунингдек, Майкл Жо Jurabek Laboratories, Laxisam Pharmaceuticals ва Orto Best компанияларида бўлди.