КХДР ва Жанубий Кореяни ажратиб турувчи ҳарбийлашмаган зонадан жанубда портлаш содир бўлди. Бу ҳақда Ренхап агентлиги хабар бермоқда.
Портлаш маҳаллий вақт билан соат 07:40да содир бўлган. Жабрланган икки киши ҳарбий госпиталга ётқизилди.
Маҳаллий ҳарбий қўмондонликнинг маълум қилишича, воқеага Шимолий Кореянинг алоқаси йўқ бўлиб, мина портлаган бўлиши мумкин.