Ўзбекистон Бадиий академияси Халқаро маданият карвон саройида «Қадимий Чоч маданий мероси» деб номланган кўргазма ташкил этилди. Унда Тошкент вилоятидаги Қонқа ҳамда Қоршовултепа қадимий ёдгорлик мажмуалари топилмалари намойиш этилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Халқаро маданият карвон саройида тарихий қадамжолар, шаҳристонлар, ёдгорлик мажмуаларига археологик экспедициялар уюштириш, уларни ўрганиш, қадимий топилмаларни қайта тиклаш, умрини узайтириш юзасидан тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур кўргазмада археолог олимлар томонидан Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги Қоршовултепа ҳамда Оққўрғон туманидаги Қонқа ёдгорлик мажмуаларига ўтказилган экспедициялар натижасида топилган қадимий ашёлар томошабинлар эътиборига ҳавола этилган.