Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ҳудудида 251та ёнғинлар содир бўлди, деб хабар беради ИИВ ахборот хизмати.

Турли сабабларга кўра содир бўлган ёнғинларда 8 нафар фуқаролар тан жароҳатлари олишган ва 1 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Ушбу ёнғинларда 943 млн. сўмдан ортиқ қурилиш материаллари ва 875 млн. сўмга яқин моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида яшовчи шахснинг хонадонида оловдан фойдаланишда эҳтиётсизлик натижасида ёнғин содир бўлиб, уйнинг 80 кв.м. майдонда томи, шифт қисми ва уй жиҳозлари ёниб зарарланган.

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида яшовчи фуқаронинг уйида электр симларнинг қисқа туташуви натижасида ёнғин содир бўлиб, ошхонасининг 70 кв. метр майдонда том қисми ёниб зарарланган.