Қозоғистонлик 22 ёшли йигит этник низони тарғиб қилгани учун 3 йилга қамалди

Жамият 04 Август 2015 2287

Қозоғистоннинг Петропавловск шаҳри суди 22 ёшли фуқарони 3 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда Шимолий Қозоғистон вилояти прокурори ўринбосари Арай Алимов маълумот берди.

Айтилишича, Алханашвили фамилияли айбдор интернет орқали этник қарама-қаршиликни тарғиб қилиб борган. Жумладан, “ВКонтакте” ижтимоий тармоғида шу йўналишдаги материалларни жойлаштириб борган.

Кўпроқ янгиликлар