Россияда янги қўшин турига асос солинди

Жаҳон 04 Август 2015 8587

Россияда янги қўшин турини яратиш бўйича ишлар ўз ниҳоясига етказилди. Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг таъкидлашича, эндиликда ҳарбий-ҳаво кучлари, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа ва ҳаво-коинот мудофааси ҳарбий-коинот кучларига бирлаштирилди. Айнан шу қўшин тури Россиянинг ҳаводаги ва коинотдаги хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ барча ишлар билан шуғулланади.

Ҳарбий-коинот кучлари авиация, ҳаво ҳужумига ва ракетага қарши мудофаа қўшинлари ва орбитага ҳарбий коинот қурилмаларини чиқаришга жавоб берувчи коинот кучлари ҳамда бошқа қўшимча кучларни бошқаради. Моҳиятан бу учта мустақил қўшин турининг биттага мужассамланганини акс эттиради.

Янги қўшин турига аввал ҳарбий-ҳаво кучларига қўмондонлик қилган генерал-полковник Виктор Бондарев бошчилик қилади.

Бугунги кунда Россия мудофаа вазирлиги учун ҳаво-коинот сарҳадларидаги хавфсизликни таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади. Бир нечта қўшин турининг бирлаштирилиши бу вазифанинг самарадорлигини ошириши лозимлиги айтилган.

Ҳарбий экспертларнинг фикрича, ҳаво-коинот кучлари мамлакатнинг мудофаа қобилиятининг асосий элементларидан бирига айланади. Улар худди соябон каби Россия ҳудудини ҳаво-коинот ҳужумидан асрашга мўлжалланган.

Ҳаво-коинот кучларига янги ҳарбий техника намуналари етказиб берилиши аллақачон бошлаб юборилди. Ўтган йили ҳарбий-ҳаво кучлари 200та янги самолёт ва вертолёт билан таъминланди. Жорий йилда яна шунча техника етказилиши режалаштирилган. Шу билан биргаликда, янги қўшин турининг олдида ўз ечимини кутаётган бир қатор муаммолар ҳам турибди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар