Россиялик сайёҳ аёл Туркиядаги сув аттракционида ҳалок бўлди

Жамият 04 Август 2015 2851

Россиянинг Ямал-Ненец мухтор округида Ноябрьск шаҳрида яшовчи аёлнинг Туркиядаги ўлими юзасидан терговгача текширув иши олиб борилмоқда.

49 ёшли аёл қизи билан Туркиянинг Кемер шаҳрида денгиз бўйида дам олиш пайтида Flyfish сув аттракционида учишга қарор қилди, бироқ бу “кўнгилхушлик” аёл ва унинг қизи учун аянчли тарзда якунланди.

Flyfish аттракциони катерга боғлаб қўйиб учириладиган ҳаво билан тўлдирилган катта матрасдан иборат бўлиб, катер ҳаракатланганда матрас бир неча метр юқорига кўтарилиб, кўпинча вертикал ҳолатга келиб, айланиб кетади ва ундаги одамларни сувга итқитиб юборади.

Аёл матрасдан сувга йиқилганда сув юзасига қаттиқ урилиши оқибатида қовурғасини синдириб олди. Синган суякнинг бир қисми унинг ўпкасини тешиб юборгани оқибатида аёл ҳалок бўлган.

Воқеа тафсилотлари аниқлаштирилмоқда. Аёлнинг қизи онасининг ўлимида зарур хавфсизлик чораларини кўрмаган аттракцион аниматорлари ва ўз вақтида ёрдамга етиб келмаган турк шифокорларини айбламоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 31916 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 69336 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9495 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 131812 Жамият
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
21:58 17 Жаҳон
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:53 22 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 237 Спорт
Олий лига. Бир дербида дуранг, бошқасида йирик ҳисоб, «Қизилқум» етакчилардан бирини енгди
21:35 751 Спорт
Ўзбекистондаги Police мотоцикл гуруҳлари​ фаолиятига ойдинлик киритилди
Рио-2016​ олимпиадасидан бир йил ўтди. Шаҳар бугун ачинарли ҳолатда
21:15 4384 Спорт
Кўпроқ янгиликлар