Россиялик ва польшалик 3 нафар альпинист Қирғизистондаги Ленин чўққисига чиқиш пайтида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон бош штаби ахборот таъминоти бошқармаси хабар берди.
“Қирғиз Республикаси қуролли кучлари ҳарбий мудофаа кучлари вертолётлари Баткен вилоятига парвоз қилиб, Қадамжой туманида Ленин чўққиси ҳудудидан ҳалок бўлган 3 нафар россиялик ва 1 нафар польшалик альпинистни эвакуация қилди”, – дейилади баёнотда.
Ленин чўққисининг баландлиги 7 134 м ни ташкил қилади.