Сенатор Пол АҚШ президенти этиб сайланса биринчи бўлиб Россия ёки Хитойга ташриф буюришини айтди

Жаҳон 04 Август 2015 2312

Республикачи сенатор Рэнд Пол 3 августда 2016 йилда АҚШ президенти сайловларида ғолиб бўлса, биринчи ташриф буюрадиган давлати Россия ёки Хитой бўлишини айтди.

Пол АҚШ президенти лавозимига Республикачилар партиясидан номзодлар ўртасида ўтказилган илк теледебатлар давомида АҚШда Россия ва Хитойга “кези келса дўстдек, кези келса рақибдек” қаралишини таъкидлаб ўтди. “Бироқ бу буюк давлатлар ва ривожланаётган иқтисодиётлардир. Мен ғолиб бўлсам, шак-шубҳасиз биринчи бўлиб шу давлатлардан бирига ташриф буюраман”, деб айтди Пол.

Пол кўрсатув бошловчисининг саволларига жавоб бериши давомида “ИШИД” террорчилик ташкилоти томонида жанг қилаётган америкалик фуқароларни қаттиқ жазолаш кераклигини таъкидлаб ўтди.

Пол CSPAN телеканалида намойиш қилинаётган “Сайловчиларнинг биринчи президентлик анжумани” номли теледебатларида иштирок этмоқда. Бу теледебатларда президентлик пойгасида иштирок этаётган бошқа республикачи-номзодлар – сенаторлар Тед Круз, Марко Рубио, Линдси Грэм, собиқ сенатор Рик Санторум, Hewlett Packard компаниясининг собиқ раҳбари Карли Фиорина, Флорида, Техас ва Нью-Йорк штатларининг собиқ губернаторлари Жеб Буш, Рик Перри ва Дорж Патаки, Нью-Жерси, Луизиана, Огайо ва Висконсин штатлари губернаторлари Крис Кристи, Бобби Жиндал, Жон Касич ва Скотт Уокер ҳамда нейрожарроҳ Бен Карсон иштирок этмоқда.

Ҳозирда сўровномалар бўйича республикачилар партиясидан президентлик пойгаси учун етакчилик қилаётган Дональд Трамп кўрсатувда иштирок этишдан бош тортди.

Мунозараларнинг кўпчилик иштирокчилари Нью-Гемпшир штатида жойлашган. Сенаторлар Пол, Круз ва Рубио бу мунозараларга Вашингтондаги студиядан қўшилишмоқда.

Илк катта миқёсдаги теледебатлар 6 августда Кливленд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27925 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14835 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55934 Жамият
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 359 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 384 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 1723 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 416 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 462 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 631 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 922 Спорт
Кўпроқ янгиликлар