The Telegraph нашри Иброҳимовични ҳаддан зиёд юқори баҳоланиб юборилган футболчилар рейтингига киритди

Спорт 04 Август 2015 2270

Буюк Британияда чоп этиладиган The Telegraph нашри “ПСЖ” клубининг швециялик ҳужумчиси Златан Иброҳимовични ҳаддан зиёд юқори баҳоланиб юборилган футболчилар рейтингига киритди. Ушбу рўйхат нашр сайтида келтирилган.

Рейтинг муаллифларининг фикрича, 2012 йилдан бери Франция чемпионатида тўп суриб келаётган швед “ўзи ўйлаганчалик яхши эмас”. Бунинг устига, Иброҳимович бирор марта Чемпионлар Лигасини ютмагани унинг фойдасига гапирмайди. Нашрнинг фикрича, спортчи майдондан кўра кўпроқ унинг ташқарисидаги ножўя хатти-ҳаракатлари билан ном чиқарган.

Иброҳимович ўзининг можароларга сабаб бўлувчи қилғилиқлари ва гаплари билан ном чиқарган, шу билан бирга у Швецияда катта ҳурматга эга. 2014 йилда футболчи 500 кг лик буғуни овда отиб ўлдиргани ҳайвонлар ҳимоячиларининг норозилигига сабаб бўлган, жорий йилнинг февралида эса у ўз жамоадошларига матбуот билан гаплашишни тақиқлаб қўйган. 2012 йилда спортчининг она тилисида zlatanera феъли пайдо бўлган, бу “майдонда ва унинг ташқарисида куч ишлатган ҳолда устунлик қилиш” маъносини англатади.
33 ёшли футболчи Швеция терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар (56 та тўп) ҳисобланади ва 8 марта Швециянинг йил ўйинчиси деб топилган.

Ушбу рўйхатга ўтган мавсумда 28 та ўйинда 4 та тўп урган “Ливерпуль” ҳужумчиси Марио Балотелли бошчилик қилмоқда.

Шунингдек, бу рейтингдан Жаҳон ва Европа чемпиони Серхио Рамос (9-ўрин), «Ливерпуль»нинг собиқ сардори Стивен Жеррард (11-ўрин), 1993 йилги «Олтин тўп» соҳиби, машҳур италиялик футболчи Роберто Баджо (12-ўрин) ва Грузияда икки бор йил ўйинчиси деб топилган Георгий Кинкладзе (20-ўрин) ҳам ўрин олган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 82469 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42649 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49169 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8316 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19324 Ўзбекистон
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 561 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 669 Жаҳон
Шарлотсвиллдаги тўқнашувлар қурбонининг онаси Трамп билан суҳбатлашишдан бош тортди
20:40 863 Жаҳон
B1 ва ундан юқори сертификат билан бакалавриатга ўқишга киришда чет тилидан озод қилинади
Кўпроқ янгиликлар