Тожикистон ва Қирғизистон чегарасидаги отишма оқибатида икки киши яраланди. Воқеа чегарадаги Чоркўҳ қишлоғида содир бўлди.
Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органларининг маълум қилишича, ўт қирғизистонликлар томонидан очилган. Қирғизистон вакиллари, ўз навбатида, бу маълумотни инкор қилмоқда.
Шунингдек, бир қанча гувоҳлар қирғизистонликлар Тожикистон томонидаги Сомониён қишлоғидаги уйларга ўт қўйилганлигини маълум қилмоқда.
Икки давлат чегарасидаги вазиятнинг кескинлашувига чегарадош қишлоқлар аҳолиси ўртасида келиб чиққан низо сабаб бўлмоқда. Айтилишича, қирғизистонликлар сувни беркитиб қўйган, бунга жавобан тожикистонликлар йўлни ёпиб қўйган. Сўнг улар бир-бирини тошбўрон қилган. Можарода икки томондан 200 киши иштирок этган.
Айни пайтда ихтилоф ҳудудига чегара қўшинлари олиб келинган, музокаралар олиб бориш кўзланмоқда.