Томас Дулей: Филиппин Осиёнинг кучли термаларига қарши муносиб ўйнай олади

Спорт 04 Август 2015 1512

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати-2018 иккинчи саралаш босқичидаги рақиби — Филиппин терма жамоаси бош мураббийи Томас Дулей ўз жамоасини Осиёнинг кучли термаларига қарши муносиб ўйин намойиш қила оладиган қилиб шакллантирганини таъкидлади. Бу ҳақида "CNN Philippines"га асосланиб, Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Филиппин терма жамоаси билан иккинчи йилдан буён иш олиб бораётган мутахассис Жаҳон чемпионати саралашида муносиб иштирок этиш учун энг тўғри таркибни ниҳоят аниқлаб олганини маълум қилди.

Ёрдамчиси Дан Палами билан бирга Дулей жамоага бир неча янги футболчиларни жалб этган. Улар: Люк Вудланд, Стефан Палла, Кевин Ингресо ва Мусо Баҳадоран. Уларнинг ҳаммаси июнь ойида бўлган Баҳрайн ва Яман терма жамоаларига қарши ўйинларда иштирок этди.

"Бизда ҳар бир нуқта ноёб футболчилардан иборат ажойиб терма жамоа мавжуд. Уларнинг идивидуал маҳоратлари юқори даражада", — дея ўз шогирдларига юқори баҳо бермоқда 1998 йили Францияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида АҚШ терма жамоасига сардорлик қилган Дулей.

"Мен футболчиларимдан 90 дақиқа давомида ўз имкониятларини юз фоиз ишга солишларини ва жамоа манфаатларини доим устун қўйишларини талаб қиламан", — дея қўшимча қилди Дулей. "Сўнгги икки ўйин мувафақиятга эришиш учун бизга керак бўлган жамоани шакллантира олганимизни кўрсатиб берди".

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 8 сентябрь куни Филиппинга қарши сафарда майдонга тушади. Унга қадар эса 3 сентябрда Тошкентда Яман терма жамоасини қабул қилади.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50450 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66437 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35552 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20367 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77328 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60877 Жамият
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
«ПСЖ» Ди Марияни «Барселона»га сотиш нархини маълум қилди
20:34 866 Спорт
103 ёшли комбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 349 Жаҳон
Чадда Қатар элчихонаси ёпилиши эълон қилинди
20:15 426 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар