“Ўзавтойўл” компанияси вакиллари Тошкентни Оҳангорон трассаси билан боғловчи шосседаги “Роҳат” айланаси ўрнига янги транспорт бўғинини яратишни режалаштирмоқда.

Компания раҳбарининг айтишича, 2016 йилнинг охиригача амалга ошириладиган бу лойиҳа ушбу ҳудуддаги автомобиллар оқими тирбандлигини камайтиришга имкон беради.

Қайд этиш жоизки, йўлнинг бу қисмидан янги трамвай линияси очиш режалаштирилган. “Тошшаҳартрансхизмат” АК бошқарув раиси Отабек Содиқовнинг айтишича, Тараққиёт кўчасидан Оҳангарон шоссесигача 3 км лик янги трамвай линияси ишга туширилади. Бу трамвай линияси “Авиасозлар” - “Роҳат” йўналиши бўйича 5 км лик линия билан туташтирилади.