Устюрт газ-кимё мажмуаси 2015 йилнинг сентябрида ишга туширилади

Ўзбекистон 04 Август 2015 6192

Устюрт газ-кимё мажмуаси қурилиши 2015 йилнинг сентябрида якунига етказилиши режалаштирилган, деб айтди Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Ли Ук Хон.

Хоннинг айтишича, Жанубий Кореянинг илғор технологияси, капитали, бой тажрибаси ва ноу-хауси билан бирлашган Ўзбекистон энергетикаси ва бой табиий захиралари Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасида сермаҳсул ҳамкорликнинг асосий соҳаларидан бири ҳисобланади.

Бу ҳамкорликка Сўрғил кони негизида 4 млрд долларлик Устюрт газ-кимё мажмуасининг қурилиши мисол бўла олади. Мажмуа қурилиши жорий йилнинг сентябрида якунига етказилиши режалаштирилган.

Жанубий Корея элчисининг айтишича, қўшма лойиҳалар қаторига “Uzbekistan GTL” суюлтирилган табиий газ ишлаб чиқариш заводи қурилиши, Қандим газни қайта ишлаш заводи, Толимаржон иссиқлик электр станцияси ва энергетик захираларни қайта ишлаш билан боғлиқ бошқа лойиҳаларни киритиш мумкин.

Устюрт газ-кимё мажмуасининг лойиҳавий қуввати йилига 4,5 млрд куб метр табиий газни қайта ишлашни, 4 млрд куб метр товар кўринишидаги газ, 387 минг тонна полиэтилен, 83 минг тонна полипропилен ва 102 минг тонна пиролиз бензин ишлаб чиқаришни кўзда тутади. Бу мажмуа Ўзбекистонда қурилган иккинчи шундай мажмуа бўлади. 2001 йилда Ўзбекистонда лойиҳавий қуввати йилига 125 минг тонна полиэтиленни ташкил қилувчи Шўртан газ-кимё мажмуаси фойдаланишга топширилган эди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12201 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66847 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36872 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 326 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 241 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2559 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 699 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 418 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1394 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар