Халқаро олимпия қўмитасининг 128-сессияси якунланди

Спорт 04 Август 2015 1259

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилган Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ)нинг 128-сессияси якунига етди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Сессия доирасида 2022 йилги қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларига мезбонлик қиладиган шаҳар овоз бериш орқали аниқланди. ХОҚнинг 85 нафар аъзоси иштирок этган овоз бериш жараёни якунига кўра 44 нафар аъзо Пекин шаҳри (Хитой) номзоди учун, 40 нафар аъзо эса Олма-Ота шаҳри (Қозоғистон) учун овоз беришган. Шу тариқа, Пекин шаҳри ҳам ёзги, ҳам қишки Олимпиада ўйинларига мезбон бўлган биринчи шаҳарга айланди.

Сессия ишида, шунингдек, 2014 йили Сочи (Россия)да ўтказилган XXII қишки Олимпия ўйинлари, 2016 йили Рио-де-Жанейро шаҳри (Бразилия)да ўтказиладиган XXXI ёзги Олимпия ўйинлари, 2018 йилда Пхенчхан (Ж.Корея)да ўтказиладиган XXIII қишки Олимпиада ўйинлари, 2020 йилда Япония пойтахти Токиода ўтказиладиган XXXII ёзги Олимпиада ўйинлари, 2014 йили Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтган иккинчи ўсмирлар ёзги Олимпиада ўйинлари, 2016 йили Лиллехаммер шаҳри (Норвегия)да ташкил этиладиган иккинчи қишки ўсмирлар Олимпиада ўйинлари ва ниҳоят, 2018 йили Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳри мезбонлик қиладиган учинчи ёзги ўсмирлар Олимпиада ўйинларининг мувофиқлаштириш комиссияси ҳамда ташкилий қўмита аъзоларининг маърузалари тингланди.

Сессияда Бутунжаҳон спорт курашлари уюшмаси (UWW) президенти Ненад Лалович ва Зимбабве Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Адмире Масенда ХОҚнинг аъзолигига сайландилар.

Бундан ташқари ХОҚнинг 14 нафар аъзоси навбатдаги саккиз йиллик муддатга қайта сайландилар.
- Монако қироли Альберт II, Монако
- Саид Шоҳид Али, Покистон
- Патрик Бауман, Швейцария
- Валерий Борзов, Украина
- Оттавио Чинкванта, Италия
- Наваль Эль Мутавакель, Марокаш
- Рене Фазель, Швейцария
- Патрик Хикки, Ирландия
- Вилли Кальтшмитт Лужан, Гватемала
- Гунилла Линдберг, Швеция
- Буюк герцог Люксембургский, Люксембург
- Рита Субово, Индонезия
- Ирена Шевиньска, Польша
- Чинг-Куо Ву, Тайвань

Миллий олимпия қўмитаси ассоциациясининг бош котиби Гунилла Линдберг ХОҚ ижроқўм аъзолигига навбатдаги муддатга сайланди.

ХОҚнинг 129-сессияси 2016 йил август ойида Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 29205 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42122 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158132 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44870 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 88 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 1 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 228 Жаҳон
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 150 Жамият
Видео: Моғор организмингизга тушса, нима бўлади?
23:32 / 20.08.2017 2623 Lifestyle
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 2559 Жамият
Кўпроқ янгиликлар