worldofad.asia сайтидаги "Шармандаликлар тахтаси" номли бўлимда Марказий Осиё ҳудудидаги давлатларда ўйлаб топилган антиқа реклама эълонлари сараланиб, жойлаштирилиб борилади.

pr.uz нашрида киноя билан ёзилишича, Озарбойжон, Тожикистон, Қозоғистон ёки Туркманистонда талабгорлар учун "алоҳида реклама ғоялари" таклиф қилишади.
"Биз ўзбекча ватанпарварликнинг юксак намуналарига гувоҳ бўлдик. Қозоқлар ҳам қолишмайди", деб ёзилади нашрда.

Дордойдаги қирғизистонликларнинг махсус савдо павильони. 

Бишкекдаги "Олигарх" кафесида Путин ва Алина Кабаеванинг суратидан "омилкорлик" билан фойдаланишди.

Made in Uzbekistan.

Тошкентдаги кўзойнаклар дўкони PSY билан реклама шартномаси "тузди". 

Қирғизистонликлар KFC брендини беҳаёларча ўзлаштиришди. 

"Виждонли ёлғончилар" акцияси. 

Starbucks’нинг ватани қаерлигидан қатъи назар Starfoods'нинг ватани Ўзбекистон.