“Болотное иши” бўйича судланган халқ намойиши фаолларидан бири Илья Гушчин колониядан чиқди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, унинг қамоқ муддати тугаган деб ҳисобланган, негаки муддатнинг бир қисмини тергов остида бўлганида ўтаб бўлган эди. Бу ҳақда минтақавий тергов бошқармаси матбуот котиби Маргарита Римар маълумот берди.

2012 йили Москвадаги Болотное майдонида минглаб одамлар намойишга чиққан эди. Улар орасидаги фаоллар оммавий тартибсизликларда айбланиб қамоққа ташланган эди. Илья Гушчин Туладаги колонияда 2.5 йил ўтирди.