Мадриднинг “Реал” клуби Мюнхенда бўлиб ўтаётган “Ауди Кап” мусобақасининг яримфиналида Лондоннинг “Тоттенхем” клуби устидан ғалаба қозониб, мусобақанинг финалига чиқди. “Альянц-Арена” стадионида бўлиб ўтган учрашув 2:0 ҳисоби билан якунланди.

Учрашувдаги биринчи тўпни 36-дақиқада Хамес боши билан киритди. Танаффусдан кейин “Реал” фаолроқ ҳаракат қилди ва 79-дақиқада Гарет Бэйл лондонликларнинг хатосидан фойдаланиб, узоқ масофадан дарвозага тўпни киритишга муваффақ бўлди.

“Реал” мусобақанинг финалига йўл олди. Жамоа финалда “Бавария”-“Милан” жуфтлигининг ғолиби билан бош мукофот учун беллашади.

Ауди Кап. 1/2 финал

Реал Мадрид (Мадрид, Испания) – Тоттенхэм Хотспур (Лондон, Англия) – 2:0

Голлар: Родригес, 36 (1:0); Бэйл, 79 (2:0).

Огоҳлантириш: Рамос, 55