Мадриднинг “Реал” клубининг 19 ёшли яримҳимоячиси Серхио Молина ўз фаолиятини Англиянинг “Сток Сити” клубида давом эттирадиган бўлди. Клуб футболчи билан уч мавсумга мўлжалланган шартнома тузди.

Ўтган мавсумда Молина мадридликларнинг ёшлар (19 ёшгача) жамоасида тўп сурди. Шунингдек, футболчи ёшлар ўртасидаги Чемпионлар Лигасининг 6 ўйинида иштирок этиб, 2та голга муаллифлик қилган.