“Звезда” телеканали ходими Украина хавфсизлик хизматларида “Онегин” тахаллуси остида ишлаганини тан олди

Жаҳон 05 Август 2015 2731

Россиянинг “Звезда” телеканали оператор ёрдамчиси Украина хавфсизлик хизматида ишлаганлигини тан олди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Канал ходими Антон Малишев Миллий гвардия қўлида асир бўлганини ва “ўлим таҳдиди” туфайли “Онегин” оператив тахаллуси остида ишловчи агент сифатида Украина хавфсизлик хизмати билан ҳамкорлик қилиши тўғрисидаги ҳужжатни имзолаганини айтди. Москвага қайтгач, Антон Россия контрразведкасига мурожаат қилган.

У оператор Андрей Сушенков билан бирга асир тушган. Киевдаги марказ билан улар электрон почта ёки махсус хизмат агентлари билан учрашувлар орқали боғланишлари талаб этиларди. Шунингдек, айтилишича, Украина разведкаси ундан телеканалда ким Россия махсус хизматлари билан ҳамкорлик қилишини билиб олмоқчи бўлган.

Малишев Россияда жиноий жавобгарликдан озод қилинди, негаки бўлиб ўтган воқеа ҳақида тегишли ташкилотларга ўз вақтида маълумот берди. Телеканал вакилларининг айтишича, у ҳақда фильм ҳам олишган, у 9 август куни намойиш этилади.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39314 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44581 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6531 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18030 Ўзбекистон
Тошкентда «Тозалаш-антитеррор» тадбири доирасида 90 киши қўлга олинди
15:40 409 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо жангининг 5 жиҳати
Барселонадаги терактга алоқадорликда гумонланган яна бир шахс қўлга олинди
15:20 527 Жаҳон
Иноятов: Сўнгги 5-6 йил ичида мактаблар пахта теримига умуман жалб этилмаган
Кўпроқ янгиликлар