Кувайт пойтахти Ал-Кувайтда жорий йилнинг июнь ойи охирида масжидда содир этилган теракт бўйича суд иши бошланди. 29 судланувчига 27 кишининг ҳаётига зомин бўлган масжидда содир этилган портлашга алоқадорлик бўйича айблов қўйилди. 

Гумон қилинаётганлар орасида 7 нафар Кувайт фуқароси, 5 нафар саудиялик, 3 нафар покистонлик ва яна турли миллатдаги 14 киши (улардан 13 нафари Кувайтда ноқонуний яшаган) бор.

Кувайт депутатлари айбланувчиларга олий жазо – ўлим жазоси тайинланишини сўрамоқдалар. “Мамлакат хавфсизлигини қўпориш ва бегуноҳ одамларни қўрқитмоқчи бўлганларни қаттиққўллик билан жазолаш керак”, деб айтди депутатлардан бири Султон ал-Лухайсим. Унинг айтишича, “айбланувчилар муқаддас рамазон ойида ибодат қилаётганлар бегуноҳ одамларнинг қотиллиги учун қатл этилишлари керак”. 

Маълумот учун, 26 июнда террорчи-худкуш Ал-Кувайт марказидаги Ас-Собир туманида жойлашган шиалар масжидида бомбани ҳаракатга келтиргани оқибатида 27 киши ҳалок бўлган, 227 киши жароҳатланган эди. Теракт учун жавбгарликни “ИШИД” террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олган.