АҚШда жойлашган кафе ва ресторанлар оладиган даромаднинг асосий қисми нонушталардан келади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Бу мамлакат меҳнат бозоридаги вазиятнинг яхшиланиши билан боғлиқдир: фуқароларнинг катта қисми эрталабдан шаҳарга етиб келади, шунингдек, овқатланиш учун пул сарфлашга тайёр.

Бундай статистика айрим компаниялар нонуштани кун бўйи таклиф қилишига туртки бўлди. Жумладан, Dunkin 'Donuts кун бўйи сэндвич сотишни йўлга қўйди.

“Ишлайдиган одам кўпроқ овқатланади. Бу биринчи навбатда тез овқатланиш муассасаларига фойда келтиради, негаки шошилиб турган одамлар айнан уларга мижоз бўлади”, – деди статистик тадқиқот олиб борган компания хўжайини Малькольм Кнапп.