"Манчестер Юнайтед" жамоасининг собиқ футболчиси Анхель Ди Мария ўзининг "ПСЖ" жамоасига ўтиши борасидаги таассуротларини билдирди.

"Мен "ПСЖ"га ўтаётганимдан жуда хурсандман. Бу жамоа Франциядаги энг кучли жамоалигини яхши биламан.
Ўтган мавсумда жамоа ЕЧЛнинг чорак финалида қатнашди. Мен жамоага бу натижани яхшилашида кўмак бермоқчиман. Биз биргаликда имкон қадар узоқроққа борамиз", дейди Ди Мария Get French Football News нашрига берган интервьюсида.
Бироз олдинроқ, футболчининг "ПСЖ" тиббий кўригидан муваффақиятли равишда ўтгани хабар қилинганди.

Маълумотларга кўра, футболчи парижликлар жамоаси билан 4 йиллик шартнома имзолайди. "ПСЖ" унинг учун "МЮ"га 63 млн евро беради.