Қозон шаҳрида давом этаётган сув спорти турлари бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги кунида чорак ва ярим финал беллашувлари ўтказилди.

50 метрга брасс усулида сузиш бўйича ҳамюртимиз Владислав Мустафин ярим финалга чиқишни уддалаганди. Аммо тажрибали спортчимиз ярим финал баҳсларида муваффақиятсизликка учради ва мусобақани тарк этди.

Таъкидлаш жоизки, ярим финал беллашувларини шарҳлаб борган рус сухандони спортчимизни Беларусь республикаси вакили сифатида таништирди. Дмитрий Губерниев илгари ҳам худди шундай хатога йўл қўйганди. Ўшанда Сочи шаҳридаги қишки Олимпиада ўйинлари очилиш маросими трансляцияси пайтида Губерниев адашиб, Ўзбекистон жамоасини Тожикистон деб таништирган эди.

Манба: sports.uz