АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп ўзининг Twitter ижтимоий тармоғидаги аккаунти мавжуд бўлган давр мобайнида 54 маротаба турли одамларни “калтафаҳм” деб атаган, деб маълум қилмоқда The Verge портали.

Портал Трампнинг твиттердаги аккаунтини таҳлил қилиб чиқди ва аккаунт олиб борилган бутун давр мобайнида Трамп ўзининг твитларида 54 маротаба кимнидир “калтафаҳм” деб ҳақорат қилганини аниқлаган.

Шу билан бирга микроблогни бундай усулда юргазиш унинг оммавийлигига ҳеч қанча халақит бермаяпти. Бугунги кунда Трампнинг аккаунтига 3,44 млн киши обуна бўлган.