“ВКонтакте” ижтимоий тармоғининг асосчиларидан бири Павел Дуров ижтимоий тармоқ томонидан Instagram’даги суратлар чоп этилиши хизматининг ўчирилиб қўйилиши рақобатчи хизмат олдидаги қўрқувни намойиш қилувчи фойдасиз қарор эканлигини таъна қилди. Дуров бу ҳақда ўзининг аккаунтида ёзган.

Дуров ўз постининг охирида 3 августда ижтимоий тармоқ томонидан қайта чоп этилиши ўчириб қўйилган Instagram хизматидаги фотосуратга ҳавола берилган. Бу тақиқлов “ВКонтакте” компаниясида яратилган фотосуратларни яратиш ва жойлаштириш учун мўлжалланган Snapster дастури ишга туширилгандан кейин юз берди. Павел Дуров ижтимоий тармоққа раҳбарлик қилган пайтда шунга ўхшаш вазият “Ведомости” нашри билан юз берган эди. Ўша вазиятда ижтимоий тармоқда нашрга ҳаволалар вақтинчалик фаолсизлаштирилган эди.

Дуров 2006-2014 йиллар давомида “ВКонтакте”га раҳбарлик қилган ва уни ижтимоий тармоқдаги ҳамасосчилар улушини сотиб олган янги акционерлар билан чиққан низо сабабли тарк этган эди. Дуров ижтимоий тармоқдан кетгандан кейин Россияни тарк этган ҳамда Telegram мессенжерини такомиллаштириш билан шуғулланган. 2014 йилнинг охирида бу хизмат фойдаланувчилари у орқали кунига миллиарддан ортиқ хабар жўнатишган.