"Реал" жамоасининг уэльслик футболчиси Гарет Бэйл ўзига қанотдан кўра марказда ўйнаш маъқуллигини айтиб ўтди.

"Марказда мен ўзимни жуда яхши ҳис қиламан. "Тоттенҳэм"га келганимда марказда ўзимнинг энг яхши ўйинимни кўрсата олишимни ҳис қилгандим. Уэльс терма жамоасида ҳам шу нуқтада ҳаракатланишим фойдалироқ бўлган. Мен ҳамиша марказда ўйнашни истайман.

Мен албатта икки қанотда ҳам яхши ўйнай оламан. "Тоттенҳэм"да чап қанотда ўйнаганман.
Лекин, "Реал"да президент ва бош мураббий менинг истагимга кўра шу ўринни беришди. Марказда ҳаракатланиш орқали жамоанинг кўплаб ютуқларни қўлга киритишида ёрдам бераман", дейди Бэйл.

Эслатиб ўтамиз, Карло Анчелоттининг мураббийлиги даврида бу футболчи 2 мавсум давомида ўнг қанот ҳужумчиси сифатида ҳаракатланди.