Теҳронда Италия ва Эрон расмийлари музокараларининг якунларига кўра ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳамкорлик доирасида Италия Эрондаги лойиҳаларга 2 млрд доллар инвестиция киритади.
Эрон матбуотининг хабар беришича, Италия номидан ҳужжатни Mediobanca инвестбанки вакиллари имзолаган. Асосан саноат ва қурилиш соҳаси лойиҳаларини амалга ошириш кўзда тутилмоқда.
Санкциялар жорий қилингунга қадар икки давлат ўртасидаги товар айланмаси 7 млрд долларни ташкил қилган бўлса, санкциялар жорий қилингач, 1.5 млрд долларга тушиб кетган.