Канаданинг Янги Шотландия вилояти аҳолиси номаълум сабабларга кўра ўзини соҳилга отган 16 та қора дельфинни аниқлади.

Дельфинларни аниқлаганлар зудлик билан уларни қутқаришга тушиб кетишди. Улар мутахассислар келгунча дельфинлар ташналикдан ҳалок бўлмаслиги учун уларнинг устидан челаклардан сув қўйиб туришди. Бироқ қутқарувчиларнинг барча уринишларига қарамасдан, ҳамма дельфинларнинг ҳам ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмади, улардан 6 нафари ҳалок бўлди.

Қолган дельфинларни Атлантика океанига ортга қайтаришга муваффақ бўлинди.

Қайд этилишича, дельфинларнинг оммавий тарзда ўз жонига қасд қилиши кузатилган энг йирик ҳолат 2013 йилда юз берган. Ўшанда АҚШ соҳили бўйлаб 230 га яқин дельфин ўзини соҳилга отиб чиқарган эди.