Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳридаги марказий бозорни реконструкция қилишнинг иккинчи босқичи бошланди. Бу ҳақда «Самаркандский Вестник» нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, таъмирлаш ишларидан кейин «Деҳқонбозори» бозори харидорлар ва сотувчилар учун янги қулайликларга эга бўлади ва янгича кўриниш касб этади.

«Деҳқонбозори» МЧЖ раиси Абдулла Раҳмоновнинг маълум қилишича, мустақиллик байрами арафасида бозорда олтита замонавий павильон ва 350 савдо ўринлари фойдаланишга топширилади. Ҳозирги кунгача бозордаги савдо дўконлари ва расталари 250та савдо ўринларида жойлашганди. Ҳозирда қурилиш ва таъмирлаш ишлар давом эттирилмоқда.