Колумбиянинг шимоли-ғарбида вертолёт ҳалокатга учради ва 16 полициячининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Бу воқеа Антьокия тумани ҳудудида рўй берган. Вертолёт ичида 18 киши бўлган ва улар махсус операрсияда иштирок этаётган эди. Тирик қолган 2 кишининг ҳам ҳаёти хавф остида қолмоқда.

Тахминларга кўра, ҳалокатга вертолётдаги техник носозлик сабаб бўлган.