Россиялик ҳарбийларнинг Сурияда “ИШИД”га қарши жангларда иштирок этишлари ҳақидаги масала муҳокама қилинмаяпти, деб айтди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар берди.

Песковнинг айтишича, Россия авиацияси “ИШИД”га қарши жанг олиб бораётган халқаро коалицияга кўмак кўрсатмайди.

“Йўқ, бу масала ҳеч қанақасига муҳокама қилинмайди. Бундай масала кун тартибида йўқ”, деб айтди Песков ва Сурия президенти Башар Асад Россия президенти Владимир Путинга Сурияга Россия қўшинларини юбориш ҳақида мурожаат қилмагани таъкидлаб ўтди.