Лавров: ХХР билан алоқаларнинг ривожланиши Россиянинг манфаатларига мос келади

Жаҳон 05 Август 2015 2341

Хитой билан алоқаларнинг ривожланиши Россия ташқи сиёсатининг устувор йўналишларига тўла жавоб беради. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Сергей Лавров баёнот берди.
“Икки томонлама алоқаларнинг ривожланиши Россиянинг устувор йўналишидир, ва бу тинчлик ва барқарорлик манфаатларига ҳам жавоб беради”, – деди у ХХР ташқи ишлар вазири Ван И билан учрашув чоғида.
Икки давлат ташқи сиёсий идоралари раҳбарларининг учрашуви АСЕАН форуми доирасида ўтмоқда.
Лавров май ойида ХХР раиси Си Цзиньпиннинг Россияга ташриф буюрганлигини эга олиб, ўз навбатида, Россия президенти Владимир Путин ҳам яқинда Хитойга боришини айтиб ўтди.
Ўз навбатида, Ван И ўтган ойда Россия ШҲТ ва БРИКС саммитларини катта муваффақият билан ўтказганлигини эътироф этди.
“Бу яна бир бор Россиянинг йирик халқаро тадбирларни ташкил қилиш қобилиятини ҳамда мамлакатингизнинг муҳим халқаро аҳамиятини кўрсатиб берди”, – таъкидлади вазир.
5-6 август кунлари Малайзияда Жанубий-шарқий Осиё давлатлари уюшмаси (АСЕАН) томонидан бир қанча тадбирлар ўтказилади. Россия-АСЕАН вазирлар йиғилиши, Шарқий Осиё саммитига аъзо давлатлар ташқи сиёсий идоралари раҳбарларининг учрашуви, АСЕАН минтақавий хавфсизлик форумининг XXI сессияси шулар жумласидандир.

Кўпроқ янгиликлар