Чоршанба куни Лондон метрополитени ходимлари 24 соатлик иш ташлаш ўтказади. Бу иш берувчилар билан меҳнат шартлари борасидаги баҳслар, шунингдек, метрополитеннинг 24 соатлик иш кунига ўтиши билан боғлиқдир.

Иш ташлаш маҳаллий вақт билан соат 18:30да бошланади ва 24 соат давом этади. Унга корхона касаба уюшмаси бошчилик қилади.

Шаҳар маъмурияти транспорт муаммосини ҳал қилиш учун Темза устида сузадиган катерлар, шунингдек, йўналишли автобуслар сонини кўпайтириш борасида чора-тадбирлар кўрмоқда. Аммо ўтган сафарги иш ташлашда ер усти транспорти йўловчилар оқимига хизмат кўрсатиб улгурмай қолди, ва кўчаларда одам тўлиб кетиши натижасида назорат учун полиция чиқарилди.

Метро 24 соатлик иш кунига 12 сентябрдан ўтади. Касаба уюшмаси бу мухлатни орқага суришни талаб қилмоқда, аммо раҳбарият билан келишувга эриша олмаяпти.