"Барселона" жамоаси бош мураббийи Луис Энрике "Манчестер Юнайтед"га ўтиши кутилаётган ҳужумчи Педронинг Каталониядан кетишини истамаётгани ҳақида айтиб ўтди.

"У юқори даражадаги футболчи. У буни "Барселона" ва терма жамоа сафидаги ўйинлари орқали исботлаб бўлган. Мен мураббий сифатида унинг жамоада қолишини истардим. Мен уни кичиклигидан танийман ва имкониятларини яхши биламан.
Ҳозирча унинг кетиши ёки кетмаслиги ҳақида ҳеч нима дея олмайман. Балки унинг ўзи янги гап айтар", - дейди Энрике.