Москвада Европадаги энг йирик океанография маркази очилади

Жаҳон 05 Август 2015 1991

Европадаги энг йирик океанография илмий тадқиқот маркази Москва шаҳрида очилади. “Москвариум” номли ушбу марказ чоршанба куни ишга тушади. Бу ҳақда марказнинг сайти орқали хабар қилинмоқда.

Хабарномада айтилишича, сешанба куни марказга Россия президенти Владимир Путин ташриф буюрди. У дастлаб 80 аквариум ичидаги денгиз жониворларидан иборат экспозицияни кўздан кечирди. Унда Байкал ва Галапагосдан, Исландия фьордлари ва Катта Барьер рифларидан, Грендландия ва Камчаткадан келтирилган жами 350 турдаги балиқлар, моллюскалар ва бўғимоёқлилар тақдим қилинган.

Ҳовузлар билан бирга ҳисоблаганда, марказнинг умумий майдони 53 минг кв м ни ташкил қилади. Ундаги сув ҳавзалари ва аквариумлар 25 млн л сувни сиғдира олади.

Москвариум ҳудуди учта зонага бўлинган: аквариумлар ҳудуди, сув шоуси ҳудуди ва дельфинлар билан сузишга мўлжалланган еттита ҳовуз. 12 минг кв м ни ўз ичига олувчи аквариумлар зонасида дунёнинг турли бурчакларидан келтирилган 7 мингта денгиз жониворлари яшайди.

Кўпроқ янгиликлар