Европа Чемпионлар лигаси 3-саралаш босқич жавоб учрашувларидан ўрин олган "Астана" ҳамда ХИК жамоалари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 4:3 ҳисоби қайд этилиб, қозоғистонлик футболчиларнинг ғалабаси билан якунланди.

Ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди. Сабаби, 42-дақиқага келиб ХИК 0:2 ҳисобида олдинга ўтиб олганди. Аммо, барчаси шундан сўнг ўзгариб кетди. Майдон эгалари 14 дақиқа ичида учта гол уришга эришдилар.

86-дақиқада ХИК жавоб голини уриб, ҳисобни 3:3 кўринишига олиб келди ва кейинги босқчига чиқишга умид қилиб турганди. Боз устига "Астана" таркибида битта футболчи майдондан четлатилди.

Лекин, шу куни остоналикларни тўхтатиб бўлмади. 90+3 дақиқада Постников гол уриб, жамоаси плей-офф босқичига олиб чиқди.

Кейинги босқичда жамоани "Манчестер Юнайтед", "Валенсия", "Байер", "Лацио", "Монако", "Спортинг" каби клублардан бири кутиб турибди.

"Астана" (Астана, Қозоғистон) — ХИК (Хельсинки, Финляндия) 4:3 (1:2)
Голлар: Джоллоу 4 (0:1), Баах 42 (0:2), Твумаси 44 (1:2), Каньяс пенальти 47 (2:2), Шомко 56 (3:2), Зенели пенальти 86 (3:3), Постников 90 (4:3)
"Астана": Эрич, Аничич, Максимович, Жуков (Кетевоама 88), Нусербаев (Бейсебеков 60), Джолчиев, Илич (Кабананга 46), Твумаси, Постников, Шомко, Каньяс
ХИК: Эрлунн, Баах, Хейккинен, Танака, Хавенаар, Морен, Джаллоу (Менди 78), Сорса, Шюллер, Зенели, Мусси
Огоҳлантиришлар: Илич 45 — Морен 75
Четлатиш: Твумаси 71
Биринчи ўйин: 0:0.

Манба: uff.uz